Қирғизистон Президентининг фармони билан Бишкек ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилди

17:58 09 Октябр 2020 Дунё
1076 0

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Бишкек шаҳрида бугун соат 20:00дан (Тошкент вақти билан 19:00) бошлаб фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради «Дунё» АА.

«Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳри ҳудудида 2020 йил 9 октябрь соат 20:00 дан 21 октябрь соат 08:00 гача фавқулодда ҳолат жорий этилди», деб хабар қилди “Кабар” агентлиги Қирғизистон Президенти матбуот хизматига таяниб.

Қирғизистон ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмазбек Орозалиев пойтахт коменданти этиб тайинланди. Қирғизистон Қуролли Кучлари Бош штабига қонун ва тартибни ҳимоя қилиш ҳамда қуролли тўқнашувларнинг олдини олиш учун Бишкекка қўшин киритиш тўғрисида буйруқ берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер