Қирғизистон Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегарасини очмоқда
Биринчи сентябрдан Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистонга киришга рухсат берилади. Бу ҳақда Спутник манбаси Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон биринчи сентябрдан эпидемиологик вазият барқарорлашган мамлакатлар рўйхатига киритилади.
“Ўзбекистон 1 сентябрдан коронавирус инфекцияси камайиши ва эпидемиологик вазият барқарорлашгани кузатилаётган хорижий давлатлар рўйхатига 32-мамлакат сифатида киритилади”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон 31 мамлакат фуқаролари учун ўз чегарасини очгани маълум қилинган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг