Қирғизистон ҳам Ўзбекистоннинг ковид сертификатларини тан олди
Фото: Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати миллий даражада COVID-19 пандемиясига қарши курашиш борасида, шу жумладан, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга ошираётган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни баҳолаган ҳолда, томонлар давлатларининг ҳудудини COVID-19 инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишидан юқори даражада ҳимоя қилиш юзасидан кўрилаётган қатъий ва кенг кўламдаги чора-тадбирлар муҳимлигини таъкидлаб, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ, ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19гa қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан оладилар.
Ушбу келишув жорий йилнинг 26 мартидан кучга кирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг