Қирғизистон чегарасида яна можаро келиб чиқди

14:50 03 Июнь 2020 Дунё
2719 0

Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари чегарасида яна можаро келиб чиқди. Бу сафар ҳам ўқотар қурол ишга солинган. Маълумотни Қирғизистони чегара қўшинлари тасдиқлаган.

Аниқлик киритилишича, ушбу воқеа 2 июндан 3 июнга ўтар кечаси Боткен туманининг Эки-Таш ҳудудида рўй берган. Тожикистон томонидан номаълум шахслар Ўш-Исфара йўли бўйлаб автомобилда ҳаракатланаётган қирғизистонликка ов милтиғидан бир неча бор ўқ узишган. У яраланган ва шифохонага ётқизилган. Ҳодиса жойида милиция ходимлари суриштирув ишларини олиб боришмоқда.

Айни пайтда чегаранинг ушбу ҳудудидаги вазият барқарор эканлиги маълум қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер