Қинғир ишнинг қийиғи
Амалдаги тартибларга кўра, ўхшаши республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналарини импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилган.
Саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ва инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда импорт қилинаётган технологик асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзлари бериш механизмини такомиллаштириш мақсадида жорий этилган мазкур имтиёзни суъистемол қилаётган уддабуронлар ҳам учраб турибди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди.
Унга кўра, хориждан келтирилган ва мазкур божхона постига “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган совутиш асбоб-ускуналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Божхона юк декларациясида алоҳида товар кодлари билан таснифланган мазкур товарлар яхлит товар хусусиятига эга эканлиги, яъни бир бутун товар деб таснифланиши аниқланди ва божхона расмийлаштирувида қўлланилган товарларга нисбатан қўлланилган божхона имтиёзлари бекор қилинди.
Натижада давлат бюджетига салкам 140 млн. сўмлик божхона тўловларининг ундирилмай қолишининг олди олинди.
Қиймати 700 млн. сўмлик совутиш ускуналари вақтинча савловга олиниб, ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг