“Қилкўприк”даги “дорбозлар“. Ёхуд шўрчаликлар орзуси қачон ушалади?
Билим олиш учун машаққат чекиш керак, дейишади. Аслида ҳам шундай. Лекин машаққатнинг қандай бўлиши бировларга боғлиқ бўлса-чи?
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги 71 — умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари орасида ҳам билимли бўлиш учун машаққат чекаётганлар кўп. Гап шундаки,“ Жийдали ”ҚФЙга қарашли Шўрча қишлоғининг ўртасидан катта сой ўтган. Қишлоқда 130та хўжалик мавжуд бўлиб , шундан 45 хўжалик сойнинг нариги томонида жойлашган. Ана шу хўжаликдан 52 нафар ўқувчи мактабга бориш учун шу сойдан ўтади.
Қишлоқни боғлаб турувчи кўприкни 2012 йилнинг баҳорида сел олиб кетган. Салкам 8 йилдан буён ўқувчилар қўлбола кўприкдан фойдаланишади. Агар ёғингарчлик туфайли сойда сув кўпайса, ўқувчи-ёшлар тугул катталар ҳам кўприкдан ўтишга қўрқади.

“Ота-оналар фарзандларини ҳар куни эрталаб кўприкдан ўтказиб қўйишади.Лекин сув кўтарилган вақтда кўприкдан ўтиб бўлмайди.Шунда ўқувчилар мактабга бора олишмайди. Биз кўприкни ҳашар йўли билан қурганмиз. Замонавий, бақувват кўприкнинг қурилиши ҳозирча орзу ” — дейди қишлоқ фаолларидан бири Нурмурод Бойматов.
Ҳа, ҳақиқатан ҳам янги кўприк қачон қурилар экан ?
Наҳотки,қишлоқ одамлари ва ёшлари тақдирига дахлдор ушбу масала мутассадиларни ўйлантирмаётган бўлса?
Муроджон РАҲМАТОВ,
ЎзЖОКУ талабаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг