Қиймати 6 миллиард сўмга яқин уяли алоқа воситаларининг четдан ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

08:45 23 Октябр 2023 Жамият
308 0

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Фарғона — Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Сobalt” русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига кириш масканида тўхтатилиб кўздан кечирилганида автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида четдан ноқонуний олиб кирилаётган, хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 5 млрд. 788,9 млн. сўмлик жами 24 турдаги 550 га яқин уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер