Қибрайда уч нафар эгизак туғилди
Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Қурилиш» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Елемесовлар оиласида бир йўла уч нафар эгизак фарзанд дунёга келди.
Чақалоқларнинг икки нафари қиз, бир нафари ўғил бўлиб, уларга Фотима, Зуҳра ва Муҳаммадюсуф, деб исм қўйди.
Ҳозир Тошкент вилоят перинатал марказида эгизаклар шифокорлар назоратида. Айни пайтда она ҳам, эгизаклар ҳам соғлом.
Қибрай туман ФҲДЁ бўлими мудираси Саодат Мирзаирова чақалоқларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани эгизакларнинг отаси Мекен Елемесовга топширди. Унинг маълум қилишича, 2021 йилнинг 13 июль кунига қадар Қибрай туманида 2 минг 329 нафар бола дунёга келган бўлиб, уч эгизакнинг туғилиш жорий йилда илк маротаба қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг