Қибрайда қурилиш моллари дўкони ёниб кетди

12:39 23 Июль 2025 Жамият
178 0

Видеодан кадр

Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган яшаш уйи ва қурилиш моллари дўконида йирик ёнғин юз берди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 23 июль соат 10:50 да вилоят ФВБга Қибрай тумани «Ғ.Ғулом» МФЙ, «А.Навоий» кўчасида жойлашган яшаш уйи ва қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да алангани ўраб олган ва соат 11:50 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаат келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер