«Qeshm Air» Теҳрон ва Самарқандни боғламоқчи

19:55 09 Июнь 2023 Жамият
654 0

Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси 21 июндан бошлаб Теҳрон билан Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар орқали боғлаш ниятида.

21 июндан Теҳрон-Самарқанд-Теҳрон йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Рейслар ҳафтасига бир марта - чоршанба кунлари шинам Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.

Qeshm Air — 1993 йилда ташкил этилган, штаб-квартираси Теҳронда жойлашган Эрон авиакомпанияси бўлиб, маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер