Қатар транспорт вазири ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Транспорт вазири Илхом Махкамов ҳамда Қатар Давлати Транспорт вазири ўринбосари Ҳамад Исо Абдулло ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди. Хусусан, трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишда Қатар Давлати иштирокини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди. Учрашув давомида мазкур лойиҳа юзасидан “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ вакиллари иштирокида тақдимот ўтказилди.
Шунингдек, фуқаро авиацияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Qatar airways” авиакомпанияси томонидан Доха – Тошкент – Доха йўналишида авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг