Қатар мухлисларга яхши изоҳлар эвазига жаҳон чемпионатига бепул чипталарни тақдим этади

23:55 01 Ноябрь 2022 Спорт
1320 0

Иллюстратив фото

Бир неча футбол ишқибозлари шу йилнинг 2022 йилнинг 20 ноябрь — 18 декабрь кунлари футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига текин ташриф буюришиши мумкин. Бу ҳақда "The Athletic" хабар бермоқда.

Манбага кўра, ташкилотчилар Голландиядан келган бир нечта мухлислар учун трансфер ва меҳмонхона ҳақи тўлаган чипталар партиясини ажратган. Бунинг эвазига меҳмонлар ижтимоий тармоқларда ижобий фикрларини қолдиришлари керак бўлади.

Шунингдек, бир гуруҳ мухлислардан салбий ва ҳақоратомуз постлар ҳақида интернетда хабар беришни талаб қилувчи одоб-ахлоқ қоидаларига розилик бериш сўралган.

Хулқ-атвор кодексида мухлислар ўз постларига Олий қўмита контентини қўшиши ва турнирдаги ёзувларни лайк босиб, қайта жойлаштириш орқали Жаҳон чемпионатини қўллаб-қувватлаши кераклиги таъкидланган. Олдинроқ, Украина ФИФАдан Эрон терма жамоасини жаҳон чемпионатидан четлатишни сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер