Қатар АҚШ ва Эрон музокараларида иштирок этмайди
Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда воситачилик қилмайди. Қатар Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мажид Ал-Ансорий журналистларга мамлакат бу музокараларда иштирок этмаслигини маълум қилган.
Ал-Ансорий АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига оид саволларга жавоб берди.
«Ҳозир бизнинг асосий мақсадимиз ва вазифамиз мамлакатимизни ҳимоя қилиш ва бу борада дипломатик чоралар кўришдир. Биз Форс кўрфази минтақасида тинч-тотув яшашга ишонамиз. Биз Эрон билан муносабатларни ўрнатиш зарурлигига ишонамиз», — деди Ал-Ансорий.
Аввалроқ Трамп Эрон энергетика объектларига таҳдид солувчи ҳужумларнинг вақтинча кечиктирилиши ҳақида хабар берган ва Эрон билан самарали музокаралар ҳақида гапирган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг