“Қатағон қурбонлари” музейига саёҳат
Фото: “Халқ сўзи”
1938 йил 4 октябрь санаси Ўзбекистон тарихидаги энг қайғули ва қонли кунлардан бири сифатида эсга олинади. Сабаби ўша куни манфур тузум қатағонининг навбатдаги қурбонлари — ўзбек халқининг маърифатпарвар зиёлилари, олимлари ва давлат арбобларининг катта бир гуруҳи ўлимга ҳукм этилган.
Бугунги кунда барча вилоятлар марказларида “Қатағон қурбонлари” хотира музейлари ташкил этилган бўлиб, ундаги ҳужжатлар ва экспонатлар ўша даврнинг машъум воқеликлари ҳақида етарлича маълумот беради. Сана муносабати билан Урганч шаҳридаги “Қатағон қурбонлари” хотира музейига прокуратура соҳасида фаолият олиб бораётган ёш ходимларнинг саёҳати ташкил қилинди.
— Ватан озодлиги, ҳурлиги учун жонини фидо қилган улуғ аждодларимизни хотирлаш, улар ҳақидаги ноёб манбалар билан танишиш ҳар бир юртдошимиз, айниқса, фаолияти бевосита инсон тақдирига дахлдор бўлган, зиммасига фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган прокуратура соҳаси вакиллари учун муҳимдир, – дейди музей раҳбари, тарих фанлари номзоди Юлдуз Раҳмонова. – Соҳа ходимлари музей экспонатлари билан танишиш жараёнида 1938-1953 йилларда қатағонга учраган юртдошларимизнинг аянчли тақдирлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.
Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг