Қашқадарёга янги прокурор тайинланди
Фото: Бош прокуратура
Адлия катта маслаҳатчиси Бектош Рахимович Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд қилинишича, тайинлов бўйича Бош прокурорнинг тегишли буйруғи имзоланган.
Бектош Сайипов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг