Қашқадарёдаги олий таълим муассасалари ўрганилмоқда
Бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Абдураҳмонов Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасаларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан мулоқотда бўлмоқда.
Илк манзил Қарши давлат университети бўлиб, ўтган йил якунида янгидан таъмирланиб, замон талаблари асосида жиҳозланган Тиббиёт факультети ўқув биносини кўздан кечирди.
Бугунги кунда факультетнинг даволаш иши ва педиатрия иши таълим йўналишларида 300 нафардан ортиқ талаба таҳсил олади. 2022-2023 ўқув йилида Тиббиёт фанлари кафедраси ташкил этилиб, ўқув жараёнига 2 нафар фан доктори, 8 нафар тиббиёт фанлари номзоди, 12 нафар тиббиёт институтларини тамомлаган ёш шифокорлар жалб қилинди. Янги ўқув биносидан 2 та маъруза зали, 12 та шинам ўқув аудитория, зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган биокимё ва микробиология ўқув лаборатория хоналари ўрин олган.
Вазир факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан суҳбатлашиб, тажрибаларни кенг оммалаштирилиш, илмий салоҳиятни ошириш борасида зарур тавсия ва таклифлар берди.
Сўнг тиббиёт фанига оид мингдан ортиқ электрон ва 180 дона ўқув, илмий адабиётлардан иборат шинам кутубхона ва инновацион лойиҳаларни яратиш ҳамда уларни ривожлантириш мақсадида бўлган ёшлар учун замонавий инкубация маркази, муҳташам фаоллар зали ҳам кўздан кечирилди.
Инкубация марказида илғор стартап лойиҳаларини тақдимот қилган 3 нафар талабанинг инновацион лойиҳаси қўллаб-қувватланиб, белгиланган тартибда молиялаштиришга тавсия этилди.
Шу ерда вилоятдаги олий таълим муассасаларининг қуёш панелларини ўрнатиш борасида амалга оширилаётган ишлари ҳам тақдимот қилинди. Барча ректорларга қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича тизимли ишлар кўламини кенгайтириш, бу борада барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг