Қашқадарёдаги боғча мудираси ва тарбиячилар жанжалига муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячилари бир-бирининг сочини юлиб, судрагани, ҳолат 6 октябрь куни Нишон туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Хабарга кўра, боғча мудираси ва тарбиячилар жанжал кўтариб, бир-бирига куч ишлатган ва турли сўзлар билан ҳақорат қилишган. Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳолат юзасидан дастлабки муносабатини билдирди.
«Nasafnews.uz сайтида эълон қилинган Нишон туманидаги 1-Давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳодиса юзасидан вилоят мактабгача таълим бошқармаси ишчи гуруҳи тузилди ва ҳолат ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади», – дейилади муносабатда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг