Қашқадарёда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

14:51 13 Февраль 2026 Жамият
262 0

Қашқадарё вилоятида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси, Косон, Кўкдала, Нишон, Чироқчи тумани бўлимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.Ё. фуқаро Д.А.дан 4 120 АҚШ долларини 49,2 млн сўмга, фуқаро А.Э. фуқаро А.Р.дан 3 700 АҚШ долларини 44,7 млн сўмга, фуқаро Б.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.П.дан 3 800 АҚШ долларини 46,4 млн сўмга, фуқаро О.Д. (муқаддам судланган) фуқаро Ф.Э.дан 3 700 АҚШ долларини 44,9 млн сўмга, фуқаро С.А. фуқаро А.Б.дан 3 600 АҚШ долларини 43,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, ундан 15 000 қозоқ тенгеси, 10 700 Россия рубли ва 8 045 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Касби тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам фош қилинган.

Унга кўра, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Б. фуқаро У.С.га 3 500 АҚШ долларини 42,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер