Қашқадарёда субсидия асосида уй-жой олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

10:31 11 Декабрь 2024 Жамият
403 0

Иллюстратив фото

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида субсидия асосида уй-жой олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Билдирилишича, Департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро А.И. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) фуқаролар М.Ҳ. ва унинг синглиси М.Ҳ.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида субсидия асосида уй-жой олиб беришини айтиб, уларнинг ишончига киргани аниқланган.

Бу иши эвазига у жами 1,6 минг АҚШ доллари ва 3,8 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Ҳозирда ушбу пулларнинг 6 млн сўми қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер