Қашқадарёда қидирувдаги жиноятчи қўлга тушди

16:01 22 Июль 2024 Жамият
317 0

Қашқадарё вилоятида яшириниб юрган қидирувдаги жиноятчи қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди

Унга кўра, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан Яккабоғ туманида ўтказилган тезкор тадбирда жиноят содир этиб, тергов органларидан яшириниб юрган шахс ушланди.

Жумладан, Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, яшириниб юрган, “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи Б.Н. ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига жойлаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер