Қашқадарёда мустақиллик тантаналари арафасида янги боғчалар фаолияти йўлга қўйилди
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги “Мевазор”, “Тепар”, “Боғишамол” МФЙларда мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан янги мактабгача таълим ташкилотлари қуриб битказилди ва замонавий жиҳозлар билан таъминланиб, очилиш маросими бўлиб ўтди.
“Мевазор” МФЙдаги ташкилот 120 ўриндан иборат бўлиб, 3 миллиард 357 миллион сўм эвазига барпо этилган.
“Тепар” МФЙ ҳудудидаги болалар боғчасида олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари натижасида МТТ биноси замонавий кўриниш касб этди. Қурилиш-таъмирлаш ишларига 3 миллиард 756 миллион сўм маблағ сарфланди.
Шунингдек, “Боғишамол” МФЙда қурилган 90 ўринли боғча ҳам фойдаланишга топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг