Қашқадарёда маҳалладоши билан ўз чақалоғини сотаётган аёл ушланди

23:53 22 Январь 2022 Жамият
1147 0

Фото: Архив сурат

Қашқадарёда чақалоғини маҳалладоши билан тил бириктириб сотаётган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Кунчиқар маҳалласида ижарада яшовчи аёл катта пул орттириш мақсадида маҳалладоши билан тил бириктириб, икки ойлик чақалоғини сотмоқчи бўлди. Воқеадан хабар топган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар Яккабоғ тумани “Оқтош” МФЙ ҳудудида жойлашган ресторанда “харидор”га чақалоқни 50 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан икки аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар суди бошқа бир аёл ва унинг онасини чақалоқ сотишга уринганликда айблаганди. Шунингдек, Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келгани очиқланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер