Қашқадарёда катта тезликда кетаётган «Lacetti» зовурга қулади

08:27 18 Октябр 2021 Жамият
1305 0

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида катта тезликда ҳаракатланган «Lacetti» қурилиш ишлари олиб борилаётган кўприкдан қулаб тушди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.

Маълум бўлишича, воқеа 8-октябрь куни соат 2:00 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-95 Косон—Шўрбозор автомобиль йўлининг Косон тумани Ушоқтепа қишлоғидан ўтган 8-километрида содир бўлган. Зовур устида 1980 йилда қурилган кўприкни 1 сентябрдан буён қайта қуриш ишлари олиб борилаётган бўлган.

«Lacetti» ҳайдовчиси ҳаракатланиб келаётиб, Ушоқтепа қишлоғи ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган кўприкдан пастга тушиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер