Қашқадарёда ЙПХ машинасининг ойналарини синдириб ташлаган ҳайдовчи қамалди

12:18 24 Февраль 2025 Жамият
208 0

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида ҳайдовчи ЙПХ махсус автомобилининг олд ва орқа ойналарини синдириб ташлади. Бу ҳақда «Ренессанс» телеканалида хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 9 февраль куни 19:30 ларда Шаҳрисабз шаҳри Бўстон маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари мототранспорт воситасини тўхтаб туриш тақиқланган жойда қолдирган фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган.

Бундан норози бўлган ҳайдовчи мототранспорт воситасининг юкхонасида бўлган белкуракни олиб, ходимларнинг «Lacetti» русумли хизмат автомобилининг олд ва орқа ойналарини уриб синдирган.

«Қилган ишимдан пушаймонман. Бу ишни ҳеч кимга маслаҳат бермайман. Бу ҳолат қайта такрорланмаслигига сўз бераман», деди ҳайдовчи.

Ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида қонунбузар ҳайдовчига 7 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер