Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Х. ўз уйининг ёрдамчи хонасида қўлбола усулда ясалган мойжувоз ускунаси ёрдамида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 900 кг чигит, 46 литр қўлбола ёғ, электр двигатель, жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг