Қашқадарёда икки мингдан зиёд кўп қаватли уй УзКАД тизимига киритилди

15:36 16 Январь 2023 Жамият
601 0

Фото: Халқ сўзи

Мамлакатимизда ер ва мулк муносабатларини тартибга солишда замонавий механизмларнинг йўлга қўйилиши, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиши соҳада шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 25 августдаги «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (УЗКАД) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими этиб белгиланди.

Қашқадарё вилояти шаҳар ва туманларида шу кунга қадар 2 минг 200 га яқин кўп қаватли уй УзКАД тизимига киритилди.

— Ушбу ахборот тизими кўп қаватли уйлар атрофидаги чегараларни ва улар эгаллаб турган майдонни ҳамда манзилини электрон тарзда аниқлаш имкониятини яратади, — дейди Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси Ахборот таҳлили ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Жамшид Эшонқулов. — Кейинчалик бу тизим орқали кўп қаватли уйлар ёнида ноқонуний қурилишларни онлайн назорат қилиш хизматидан ҳам фойдаланиш кўзда тутилган.

Фахриддин БОЗОРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер