Қашқадарёда ичимлик суви ҳисоб-китоби масофадан бошқарилади
«Қашқадарё сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятига қарашли Шаҳрисабз — Қарши сув ишлаб чиқариш бўлимидан ичимлик суви умумий узунлиги 463 километр масофадаги қувурлар орқали Қарши шаҳри ва вилоятнинг бир қатор туманларига узатилади.
Аҳоли сонининг ўсиши, янги-янги кўча ва маҳаллалар барпо этилаётгани, кўпқаватли турар-жойлар кўпайиб бораётгани туфайли ичимлик сувига бўлган талаб ошиб бормоқда. Аммо тан олиш керак, Шаҳрисабз сув ишлаб чиқариш бўлимидаги иншоотларда мавжуд 162 та артезиан қудуқлардан 17 таси кўп йиллар давомида ишлаб келганлиги сабабли сув ишлаб чиқаришга яроқсиз ҳолга келиб қолган. Шунингдек, ҳозирда ишлаб турган 145 та қудуқдан 88 таси ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган. Сув истеъмолининг йилдан йилга ошиб бораётганлиги, ичимлик суви аҳоли учун биринчи даражали зарурият бўлгани учун ҳам бу муаммолар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2018-2019 йилларда сув йиғиш иншоотлари ва бош сув қувурларини реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича муддатини ўтаб, яроқсиз ҳолга келиб қолган юқори кучланишли электр
— Натижада 11 фоиз электр энергияни иқтисод қилишга ва 6 фоиз ичимлик суви ишлаб чиқаришни кўпайтиришга муваффақ бўлдик, — дейди Шаҳрисабз — Қарши сув ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Азим Темиров. — Шунингдек, «
Яқинда «Қашқадарё сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти томонидан журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди ва унда ОАВ вакиллари Шаҳрисабз — Қарши сув ишлаб чиқариш бўлими ҳамда сув йиғиш иншоотлари фаолияти билан яқиндан танишишди. Диспетчерлик бўлими орқали ичимлик суви ҳисоб-китоби масофада ишловчи электрон сув
Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг