Қашқадарёда ғалла ўримига киришилди

17:50 02 Июнь 2020 Иқтисодиёт
1242 0

Бу йил вилоятда суғориладиган ва лалми майдонларни қўшиб ҳисоблаганда 204 минг гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди. Ҳосилни нест-нобуд қилмасдан тез ва соз йиғиштириб олиш учун 460 та ғалла ўриш комбайни ўрим-йиғим ишларига жалб этилди. Шунингдек, 1954 та дон ташиш техникаси, 460 та кўчма устахона, 460 та ёқилғи мойлаш материаллари кўчма шохобчалари техник кўрикдан ўтказилиб, ўрим-йиғим мавсумига шай ҳолатга келтирилди.
 

Ғалла ўрим-йиғими иштирокчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида мавсум бошидан комбайн операторларининг ҳар бирига 1 миллион сўм, ёрдамчи операторларга 500 минг сўмдан нақд пул, 50 кг. ун ва 10 кг. ўсимлик ёғи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
 

Вилоят миришкорлари бу йил 1 миллион 67 минг тоннадан ортиқ улкан дон хирмони яратишни олдиларига мақсад қилишган.

Аҳад  Муҳаммадиев, 
("Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер