Қашқадарёда «Damas»ни дарахт босиб қолди

17:32 11 Апрель 2026 Жамият
227 0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида «Damas» русумли автомобилни дарахт босиб қолди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 10 апрель куни кузатилган бироз кучли шамол оқибатида Қамаши тумани Алишер Навоий МФЙ, Қамаши кўчасида ҳаракатланиб бораётган «Damas» русумли енгил автомобиль устига дарахт қулаб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, дарахт мустаҳкамлигини йўқотиб, шамол таъсирида ағдарилган. Ҳодиса оқибатида автомобиль ҳайдовчиси ва 1 нафар йўловчи ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

ФВБ шу муносабат билан аҳолидан ноқулай об-ҳаво шароитида эҳтиёт чораларини кўриш, айниқса дарахтлар ва эскирган иншоотлар яқинида транспорт воситаларини қолдирмасликни сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер