Қашқадарёда «Damas» ёниб кетди

17:58 10 Апрель 2025 Жамият
438 0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида «Damas» русумли автомобиль ёнаётганлиги акс этган видеолар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, ҳолат жорий йилнинг 8 апрель куни соат тахминан 22:00 лар атрофида рўй берган. Ёнғин ҳақида хабар келиб тушгандан сўнг туман Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига соат 22:17 да етиб бориб, алангани қисқа вақт ичида ўчирган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида 2001 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли «Damas» русумли транспорт воситаси тўлиқ зарар кўрган. Содир бўлган вазият ортидан ҳеч ким куйиш тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер