Қашқадарёда «Cobalt» ва «Lacetti» тўқнашди

15:49 17 Апрель 2026 Жамият
155 0

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Унда айтилишича, бугун, 17 апрель куни соат 07:30 ларда Қамаши тумани Қарши-Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 29 километрида «Cobalt» ва «Lacetti» русумли автомашиналари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Lacetti» автомобили ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ЖХХ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер