Қашқадарёда браконьерлар «Қизил китоб»га киритилган балиқларни электр токи ёрдамида овлаган
Қашқадарёда электр энергияси ёрдамида балиқ овлаш билан шуғулланаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Экология давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 20 декабрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Миришкор каналида рейд ўтказилган. Рейд давомида Миришкор туманида яшовчи фуқаро ва унинг шериклари қўлга олинди.
Хабар қилинишича, ходимлар эркаклар ичидан электр қармоқ, шунингдек, жами 385 та балиқ топиб олган, улардан:
зоғора (сазан) — 1;
судак — 1;
лешч — 75;
карас — 200;
Туркистон мўйловдори (Ўзбекистон Қизил китобига киритилган) — 108.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида резина қайиқ, аккумулятор, иккита электр қармоқ, уч метр узайтиргич, битта насос ва тўртта белкурак олинган. Олинган ашёлар вақтинча сақлаш учун вилоят атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси омборига топширилди.
Айни пайтда суд жараёнининг барча ҳужжатлари тўпланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг