Қашқадарёда аёл уни бўғиб ўлдирмоқчи бўлган маст эрини ўлдириб қўйди

02:10 18 Декабрь 2021 Жамият
1808 0

Қашқадарё вилоятида аёл уни бўғиб ўлдирмоқчи бўлган маст эрини ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат тахминан 18:00 ларда Косон туманидаги уйлардан бирида оилавий жанжал келиб чиқиб, маст ҳолатда эркак хотинини ҳақоратлаб, тепиб, бўғиб ўлдирмоқчи бўлган.

Аёл ожизликдан ошхона пичоғини қўлига олиб, эрига санчган. Эркак жароҳатдан вафот этди.

Аёлга нисбатан жиноий иш очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер