Қашқадарёда 953,8 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
Фото: Ўзэнергоинспекция
Қашқадарё вилоятида 953,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция хабар берди.
Маълум қилинишича, инспекциянинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилган. Унда Кўкдала туманида якка тартибдаги тадбиркор Қ.С. га тегишли электр қурилмалари ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзгартириб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ушбу қоидабузарлик туфайли электр таъминоти корхонасига 953,8 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг