Қашқадарёда 268 млн сўмлик газ ўғирлаган корхона фош қилинди

12:35 17 Апрель 2026 Жамият
15 0

Қарши шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Унда айтилишича, жамият ишчи гуруҳи, «Ҳудудгаз Қашқадарё» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар газ таъминоти бўлими, Ўзенергоинспекция ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, шаҳарнинг «Қарлиқобод» МФЙда жойлашган «Д. Э. Ҳ. Б.» оилавий корхонасига қарашли ёғ ишлаб чиқариш цехида хатлов ўтказилганда, истеъмолчи табиий газ тармоғига лойиҳа-техник ҳужжатларсиз уланиб, «зангори ёқилғи«дан ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 268 миллион 531 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шунингдек, барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер