Қашқадарёда 23 киши овқатдан заҳарланди
Қашқадарёда 23 киши овқатдан заҳарланди. Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2018 йил 29 сентябр куни соат 21:25да олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 28 сентябр куни вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига 16 нафар ва 29 сентябр куни 7 нафар, жами 23 нафар фуқаролар овқатдан заҳарланиш «Ўткир гастроэнтерит» ташхиси билан ётқизилган.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар тарқтади.
Хабарда айтилишича, улар жорий йилнинг 27 сентябр куни Қарши шаҳридаги «Бахтли оила» тўйхонасида тўй маросимида турли ҳилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини аралаш истеъмол қилишган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг