Қашқадарёда 2000 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган инсонларга китоб ўқиш учун имконият яратиб берилмаган

09:09 04 Март 2020 Жамият
1061 0

Иллюстратив фото

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда кўзи ожизлар учун ажратилган кутубхоналардаги вазият муҳокама этилди. Унда таъкидланишича вилоят бўйича фақат 3 та тумандаги кутубхона ўз биносига эга. Қолган туманларда кўзи ожизлар учун ташкил қилинган кутубхоналар маданият марказлари ёки қаровсиз биноларда ижарада жойлашган. Шаҳрисабз шаҳри ва Деҳқонобод туманида кўзи ожизлар кутубхонасининг филиаллари мавжуд ҳам эмас.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 18 сентабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда кўзи ожизлар кутубхоналари фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Ушбу қарорда барча туманларда кўзи ожизлар махсус кутубхонасининг филиалларини ташкил этиш белгиланганди.

Бироқ вилоятда ушбу қарор ижроси бажарилмаган. Айрим туманларда кўзи ожизлар учун махсус кутубхоналарнинг йўқлиги, мавжуд кутубхоналарда брайл ёзувидаги китобларнинг етишмаслиги, моддий техник базасининг ночорлиги туфайли вилоятда 7863 нафар ногиронлиги бўлган инсоннинг 2000 нафардан ортиғи китоб ўқишга жалб қилинмаган.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ўтказган йиғилишда ҳукумат қарори ижросини бажармаган мутасаддилар фаолиятига танқидий баҳо берилди. 1 ой муддатда вилоят ҳокимлиги ва Маданият бошқармаси билан биргаликда алоҳида лойиҳа асосида махсус кутубхоналарни ташкил қилиш ва шу билан боғлиқ ишларни кечиктирмасдан бошлаш чора-тадбирлари белгиланди.

А. Муҳаммадиев, "Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер