Қашқадарёда 17 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташлади
Иллюстратив фото
Қарши шаҳрида 17 ёшли қиз 16 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳодиса бугун, 7 февраль куни соат 09:35 ларда юз берган.
Қарши шаҳар «Нақшаб» МФЙда яшаган, 2007 йилда туғилган З.Ш. «Наво» МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган 16 қаватли уйнинг юқори том қисмидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилган.
Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг