Қашқадарёда 15 ёшли ўсмир ўгай отасини пичоқлади
Қашқадарёда онасини ҳимоя қилган 15 ёшли ўсмир ўгай отасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Uznews хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа содир бўлишидан бир неча соат олдин марҳум эркак ва унинг рафиқаси маҳаллий кафелардан бирида спиртли ичимлик истеъмол қилган. Уйга қайтгач, эр-хотин ўзаро келиша олмай, жанжал қилишган. Шундан сўнг эркак хотинига таҳдид қила бошлаган.
Эр-хотинлар билан бирга уларнинг ўғли ҳам бор эди. Вазиятни кузатаётган 15 ёшли ўсмир қўлига пичоқ олиб, онасини ҳимоя қилмоқчи бўлган, эркакка бир неча марта пичоқ урган. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман прокуратураси томонидан 100-модда (Зарур ҳимоя чегарасидан ошиб кетганда қасддан ўлимга олиб келиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг