Қашқадарёда 11 ойда 21 нафар фуқаро ёнғин ва фавқулодда ҳодисалар натижасида ҳаётдан кўз юмган

19:51 05 Декабрь 2023 Жамият
255 0

Фото: “Халқ сўзи”

Жорий йилнинг 11 ойи давомида Қашқадарё вилоятида 6 та фавқулодда вазият содир бўлган. Бунинг натижасида 18 нафар фуқаро вафот этган, 13 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Бу ҳақда 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев айтиб ўтди.

— Ушбу фавқулодда вазиятларнинг барчаси йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ, — дейди у. — Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят ҳудудида 912 та ёнғин содир бўлди. Улар натижасида 33 та киши жароҳат олган, 3 нафар инсон эса ҳалок бўлган, жисмоний ва юридик шахсларга 10 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарар етган.

“Очиқ эшиклар куни”да шунингдек, бошқарма тизимида коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, соҳага жорий этилган замонавий (электрон) аксилкоррупциявий тизимлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида кенг маълумот берилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер