Қашқадарёда 10 минг гектарга яқин майдонга картошка экилади

14:29 22 Июль 2025 Жамият
285 0

Шаҳрисабз туманида такрорий экин сифатида картошка етиштириш бўйича вилоят семинари бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилда Қашқадарё вилоятида ғалла ва бошқа баҳорги экинлар ҳосилидан бўшаган 10 минг гектарга яқин майдонда иккинчи экин сифатида картошка экиш режалаштирилган.

— Ўтказилган семинарда масъул ташкилотлар вакиллари, хизмат кўрсатувчилар, деҳқон ва фермерларга ишларни тизимли ташкил этиш, уруғларни танлаш, экинни экиш ва парваришлаш бўйича кўргазмали тарзда кенг маълумот берилди, — дейди Қашқадарё вилоят агрохизматлар маркази бошлиғи Искандар Тўраев. — Мақсадимиз картошкадан юқори ҳосил олиб, бозорда ушбу маҳсулотнинг мўл-кўллигини таъминлашга эришиш.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер