Қашқадарё вилоятида ёш инспектор бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди
Жабрланувчи 24 ёшда эди.
Қашқадарёнинг Қарши туманида полиция ходими йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Nasafnews хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Cобалт ва Жигули автомобиллари билан боғлиқ. ЙТҲ оқибатида, кўрсатилган ёрдамга қарамай, Қарши туман ИИБ инспектори, 1997 йилда туғилган катта лейтенант вафот этди.
Қайд этилишича, қурбонлар ҳам бор. Вилоят ИИБ ва ЙҲҲБ ҳозирча бу ҳодиса ҳақида маълумот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкинлиги айтилганди ҳамда Самарқандда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида "Isuzu" юк машинаси ёниб кетганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг