Қашқадарё вилоятида трансформатор ёниб кетди
9 ноябрь куни соат 18:34 да Қашқадарё вилояти Косон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига Пудина маҳалласи Зиёратгоҳ кўчасида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:49 да воқеа жойига етиб борган, трансформатор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 19:22 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг