Қашқадарё вилоятида қурилиш ишлари ҳажми 10,8 фоизга ўсди

14:22 24 Февраль 2026 Жамият
327 0

Қашқадарё вилоятида қурилиш ишлари ҳажми 10,8 фоизга кўтарилди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ўтган йилда Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда қуйидагича кўриниш олган:

  • доимий аҳоли сони — 3 716 949 киши (2026 йил 1 январь ҳолатига);
  • ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 6,8 фоизга ўсди;
  • саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,2 фоизга ўсди;
  • қурилиш ишлари ҳажми 10,8 фоизга ўсди;
  • чакана савдо товар айланмаси ҳажми 8,6 фоизга ўсди;
  • бозор хизматлари ҳажми 13,6 фоизга ўсди;
  • ташқи савдо айланмаси ҳажми 0,3 фоизга ўсди;
  • экспорт ҳажми 0,9 фоизга камайди;
  • импорт ҳажми 1,1 фоизга ўсди;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 4,3 фоизга ўсди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, вилоятда 30 минг 424 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер