Қашқадарё, Сурхондарёдаги нефть ва газ объектларида ўтказилган назорат текширувлари якунланди

14:31 09 Декабрь 2023 Жамият
223 0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида жойлашган объектларда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича ўтказилган мониторинг назорат текширувларининг 4-босқичи якунланди.

Тадбирларда Шўртан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, “Uzbekistan GTL” заводи, “Oʻzneftgaz burgʻilash ishlari”, “Muborak neftgaz suv taʻminot” МЧЖлари, Очиқ нефть ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми, “Gissarneftgaz”, “Koʻkdumaloq-gaz” қўшма корхоналари, Қарши ва Термиз нефть базалари, уларга қарашли АЁҚШларда саноат, экология ва меҳнат хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ҳолатлари ўрганилди.

Ўрганиш давомида Шўртан газ кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи ва “Gissarneftgaz” қўшма корхонасида бу борада белгиланган тартибларга амал қилинганлиги аниқланди. Текширилган объектларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси, газ, ёнғин, электр хавфсизлиги йўналишлари ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича камчиликлар қайд этилди.

Фаолиятида хатога йўл қўйган 86 нафар ходимга чора кўрилди, 38 нафар ходим эса рағбатлантирилди.

Аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилиб, ижроси юзасидан масъул ходимларга топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер