Қарз юки карантин вақтида тўхтатилади
Ўзбекистонга коронавирус кириб келгач қатор чекловлар билан биргаликда иқтисодиёт соҳасида талайгина енгилликлар берилди.
Шу масалада Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раиси Мамаризо Нурмуратов айрим маълумотларни айтиб ўтди.
“Қарз юки карантин вақтида тўхтатилади. Карантиндан чиққач тўлаш бошланади ва қарзини тўлаш учун қанча вақт карантин вақтида қолган бўлса, ўшанча вақт кредит тўловчига чўзиб берилади.
Масалан, 2021 йил январгача барча кредитларни тўлашингиз керак бўлса, карантин сабабли июнь ойигача тўлашингизга имкон берилади. Ҳамма кредит қарзларини бирдан тўлаш талаб этилмайди”, дейди Нурматов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг