Қаршида “MAN“ ва “Nexia-3“ тўқнашди

19:56 06 Август 2021 Жамият
826 0

Жорий йилнинг 2 август куни соат 14:50 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ислом Каримов ҳамда Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Э.Д. бошқарувидаги “MAN“ русумли юк автомобиль ҳамда ҳайдовчи И.У. бошқарувидаги “Nexia-3“ русумли енгил автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Натижада, “Nexia-3“ автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер