Қаршида «Lacetti» ёниб кетди
Бугун Қарши шаҳридаги марказий кўчаларнинг бирида «Lacetti» русумли автомашина ёниб кетган. Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, бугун тахминан соат 20:33 ларда Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига Қарши шаҳар Мустақиллик кўчасида автомобилда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, воқеа жойига Қарши шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимидан 1 та бўлинма соат 20:35 да етиб бориб, соат тахминан 20:41 лар атрофида ёнғинни тўлиқ ўчирган.
Ёнғин оқибатида «Lacetti» русумли автомобиль зарар кўрган. Моддий зарари аниқланмоқда. Ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаганлиги маълум бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг