Қаршида ЙПХ автомашинаси ёниб кетди

15:27 19 Декабрь 2020 Жамият
1295 0

Ижтимоий тармоқда «Қарши шаҳрида ЙПХ автомашинаси ёниб кетди» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 16:50ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган вилоят ҳокимлиги биносининг рўпарасида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими М.Оймуродов бошқарувидаги «Ласетти» русумли махсус хизмат автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин тез фурсатларда бартараф этилган. Транспорт воситасининг двигатель ва капот қисми зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер