Қаршида бобо набирасини пичоқлаб қўйди
2021 йил 29 август куни соат 22:00ларда, Қарши тумани «Пахтазор» маҳалласида яшовчи нафақахўр Т.О. набираси О.Ғ. билан уй-жой масаласида жанжаллашиб қолиб, бобо набирасини чап томон қорин олд соҳасига бир маротаба пичоқ санчиб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Натижада Ғ.Олимов тан жароҳати олиб шифохонага тушган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши ИИБ ТБ томонидан иши қўзғатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг